- Ўша телевизорда яхши нарсаларни кўриш ҳам мумкин. Одамлар ҳажни, ҳарами шарифдаги намозни, қироатни ва бошқа нарсаларни кўришмоқда. Ёмон нарсани ўзи излаб топмаса, у ўз-ўзидан чиқиб қолмайди. Сиз ишингизни қилаверинг. Ёмон нарсани кўрган ўзи жавоб беради.