Ассалому алайкум! Мен чет элликликлар билан ҳамкорликда ишлайдиган заводда ишлайман. Ишларимни бажариб бўлиб бўш вақтимда Инглиз (баъзан Араб) тилини ўрганаман (бундан мақсад 3 ойдан кейин чет элда бўладиган тадбирда компания шарафини ҳимоя қилиш) ва диний илм ўрганишга ҳаракат қиламан. Ишхона эса вақтбай пул тўлайди, мени қилаётган ишимни ҳукми қандай? Олаётган ойлигим ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Бошлиғингиздан сўранг. Чунки сизга кетказган вақтингиз учун пулни у одам беради. Шунинг учун бунга жавоб бериш ўша одамнинг ҳаққи. Валлоҳу аълам!