Ассалому алайкум! Бугун уйимизга ота-онамни хохиши билан лўли хотин келди, уйимиздаги мебелларни суриб орқасини супуришга тушди, очиғи бошланишига ҳайдаб юбормоқчи бўлдим, Ота-Онамдан қўрқиб индай олмадим. Мебелларимиз тагидан иккита тугунга ўхшаш нарса чиқди, уни ичидан эса қандайдур соч,занжир, қўғирчоқ ва игна чиқди. Ҳамда Ота-Онамни қайд қилдирди уларни томоғидан эса қандайдур тош чиқди. Кейин ҳаммамизни бир-бир елкамиздан қоқиб бир нималар деб ўқиб қўйди. Ота-онамдан қўрққаним учун мажбур рози бўлдим Астағфируллоҳ, очиғи роса қўрқиб кетаябман. Бу сехрми? Алҳамдулиллаҳ мен 5 вақт намозда бардавомман, ҳар куни уйда ихлос билан тиловатлар қилар эдим, дуолар қилар эдим, сехрдан қайтарувчи икки буюк сурани эса ҳеч канда қилмас эдим, лекин вазият шундай. Очиғи бу нарсани бошқа қайтарилишини хохламайман, бу ҳолатда нима қилиш кераклиги энди қандай йўл тутиш кераклигини билмаябман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳали ҳам халқимиз жоҳил, лақма, гўл. Яъни лўлини кўйлагини енгидан тушиб қоладиган нарсани сезмайдиган даражада бефаросат. Уларга нима деб маслаҳат беришимиз мумкин? Аллоҳ таоло ва расули ундайларга ишонма деб турган бўлса... Сизларни уйингиздан чиққан нарсани айни ўзи ўша лўли кирадиган ҳамма уйдан чиқса... Валлоҳу аълам!