Мен олдинги саволимда фолбинларга ишонадиган амаким ҳақида ёзгандим, жавобингиз учун катта раҳмат Аллоҳ рози бўлсин. Мени яна бир нарса ўйлантириб қўйди. Амакимизга ҳеч нима таъсир қилмаяпти. Энди ўша домлаларни олдига борганларида 1 ҳафталик таомнома тузиб берибди. Ҳар куни ўша таомномага қараб овқат пиширамиз. Истемол қилишдан олдин дуо ўқиб, сўнг истемол қиламиз. Қизиқиб кўриб ўзим таомномани ўқиб чиқдим. Баъзи таомларни “қайсар париларни йўқлаб пиширилади” дейилган. Таомнома сўнгида “ўтган барча париларга, умидвор бўлганларга ва ўтган ота она руҳларига бағишлаб дуо ўқилсин” деб ёзиб қўйилган экан. Шу таомларни истеъмол қилишимиз мумкинми? (Ҳаммамиз бир ҳовлида турамиз, ҳамма учун битта овқат қилинади)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўша одам домла эмас. Бахшими ёки шунга ўхшаган бир бало бўлади.
Ўша таомларни истеъмол қилишимиз мумкин эмас.