Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёд олиш дуоси ҳақида қўшимча савол

19:32 / 12.01.2016 | Baxtiyor Sheraliyev | 3327

Ассалому алайкум ҳурматли Устозлар! Сайтда Жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Ҳазрати Алига Қуръони Каримни ёдлашда ўқиладиган тўрт ракат намоз ва дуо ҳақида ўқиб хурсанд бўлдим ва менда қуйидаги икки савол юзага келди. Ижозатингиз билан ушбу саволларни сизларга йўлласам:
1) Ушбу намозда ўқиладиган зам суралар “Ясин”, “Духон”, “Сажда” ва “Мулк” суралари тўлиқ ўқиладими? Чунки бошқа сураларни эмас, айнан “Мулк” сурасини “муфассал ўқиб” дейилган экан?
2) Хотирамда муаммойим борлиги учун ушбу намоз ва дуони Қуръони Каримни ёдлашдан ўзга илмларни ўрганиш мақсадида ўқисам ҳам бўладими ёки бу махсус дуоми? Қимматли вақтингизни аямай саволларимизга жавоб бераётганингиз учун Аллоҳ сизларни қўлласин, умрингизни ва илмингизни баракали, тани жонингизни соғ-саломат қилсин. Жавобингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаммаси тўлиқ ўқилади.
 2). Бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat