Ассалому алайкум! АҚШда яшайман ва шу ерда бир аёл билан оила қурдим. Загсдан ўтиб оилам билан масжидга бордик, никоҳ ўқитиш масаласи бўйича, лекин имом шошиб турганданми ёки бошқа иш билан овора бўлганданми бизга никох ўқишмади. Бу ҳол 2 марта такрор бўлди. Хуллас, кейинчалик мени ҳам динпешвозларидан кўнглим қолиб, бошқа никоҳ ўқитиш ҳакида ўйламай қўйдим. Орадан вақт ўтиб фарзандларимиз туғилишди. Биз ҳозир никоҳ ўқитсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нимага ўқимаганини ўзлари билишади. Сабаби нимада деб ўйлайсиз? Уйланадиган аёлингиз бирорта динга эътиқод қилмайдими? Ёки Ислом, яҳудий ва насороликдан бошқа динга эътиқод қиладими? Ёки атеистми? Валлоҳу аълам!