Ассалому алайкум! Деярли ҳаммани уйида Қуръони Карим бўлса керак ва бизда ҳам бор 2та Алҳамдулиллаҳ. Лекин мен уйдан узоқда ишда бўламан. Ва уйга камдан кам бораман. Мен Қуръонни ташлаб қўйган банданинг аҳволи нима бўлишини биламан. Шу боис Қуръон аудиосини таржимасини аудиосини тинглаб тураман. Лекин Қуръон ҳам ўқимоқчи эдим шу боис ясин ва кичик суралар китобчасини ва шунга ўхшаш Қуръон суралари ва оятлари бор китобларни олиб ўқиса ҳам Қуръон ўқиган ҳисобланадими албатда бу ҳақийқий Қуръон ўқиган ҳисобланмасада ўқимагандан яхши эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Қуръон оятларини мусҳафга қараб ўқиса ҳам, телефондан ўқиса ҳам, ёддан ўқиса ҳам, суралар алоҳида-алоҳида қилиб ёзилган китоблардан ўқиса ҳам Қуръон ўқиган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!