Ассалому алайкум! Ҳозирда мен ва дўстларим сизлардан бу масалани анчадан бери сўрамоқчи бўлиб юргандик : Фейсбукда "……." деган группа бор ва бу группада хар хил агентлар ўзларининг махсулотларини(соат, наушник, камера ва бошқа тел.буюмларини) реклама қилиб текинга беришади (уларни товарларини сотиб оламиз кейин 4-5 кундан сўнг 4-5 юлдиз бахо қўйганимиздан кейин пулимизни бизга картага тушириб беришади) Агар уларнинг махсулотларига онлайн бозорда(Амазонда) 4-5 юлдуз бахо қўйсак, бу орқали улар ўзлариниг махсулотларининг рейтингини онлайн бозода кўтаришади ва улар текинга берадиган товарларининг кўп қисми хақиқатдан хам 4-5 бахога арзийди. Шундай қилиб ўзимизга керак бўлган махсулотларни олсак бўладими? Албатта 4-5 юлдузга арзийдигон махсулотларни хаққоний бахолаган холатда? Бази танишларим бу орқали пул ишлашяпти яни товарни олиб пулни қайтариб олишгандан кейин уни бошқа кишига пулга сотишяпти махсулотнинг нархидан озгина арзинроқга базида қимматроқ хам, шундай қилиб пул топишлари халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз шу ҳолатда гувоҳлик бериш деган ишни қилаётган ва гувоҳлигингизга ҳақ олаётган бўласиз. Нимага гувоҳлик бераяпсиз, ёлғондан гувоҳликми ёки ростданми шунга қараб қўйинг. Валлоҳу аълам!