Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзолари, мен қизил рангдаги кийимларни кийишни хуш кўраман марҳум устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг «Либос китобларида» эркак киши учун қип-қизил кийим макруҳ эканлигини ўқигандим ва булар ялтироқ, ёрқин қизил ранг, қип-қизил ранг деб ўйлагандим. Аммо яқинда мана шу сайтдаги саволлардан бирида ўқидимки қип-қизил рангдаги ва бошқа ранг аралашмаган кийим макрух экан. Саволим шуки: 1) қип-қизил рангдаги кийим бошқа ранг аралашмаган кийимми ёки ялтироқ қизил қип-қизил рангда ва бошқа ранг аралашмаган кийим биз учун макруҳми?
2) Агар кийимнинг ўзи қизил бўлиб, озроқ ерида қора чизиғи бўлса ёки тугмалари бошқа рангда бўлса уни кийсам бўладими? Жавобинггиз учун катта раҳмат. Сизларга икки дунё саодатини тилаб Роббисининг марҳаматига муҳтож банда.
Ва алайкум ассалом! Эркакларга қизил кийим кийиш макруҳлиги зикр қилинган ҳадисда, мутлоқ қизил ранг зикр қилинган. Шунинг учун ялтироқ бўлиши ёки бўлмаслиги, бироз бошқа рангни аралашишининг фарқи йўқ. Макруҳдир. Валлоҳу аълам!