Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам учун ҳажни қандай амалга оширса бўлади?

19:04 / 20.08.2021 | VakhidoVa | 1690

Ассалому алайкум! Умра сафарига 50 ёшдан ошган инсонларга рухсат йўқ дейишди. Онамни ҳад сафарига борганларидек савоб олишлари учун нима қилишим керак? Онам учун деб фарзандлари бориб зиёрат қилиб келса бўладими? Оламдан ўтган инсон учун хам шу ишни қилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаж бу Исломнинг беш асосларидан бири ва имкони бўлган мусулмонга фарз ибодат ҳисобланади. Бу ерда асосий масала савоб олишларида эмас, балки у кишига ҳажга бориш фарз бўладими ёки йўқми деган масала. Фарз бўлиши учун ҳам моддий, ҳам жисмоний имкониятлари бўлиши, шунингдек йўл тинч, чекловлар бўлмаслиги керак. Агар фарз бўлган ҳолатда бормасалар гуноҳкор бўладилар. Ҳозирда чекловлар туфайли фарз бўлмайди. Чекловлар вақтинча. Улар олиб ташланганидан кейин олиб бораверасизлар. Вақтинчалик жисмоний имкониятнинг йўқлиги шунингдек чекловлар туфайли тирик одамнинг номидан ҳаж қилиб бўлмайди. Вафот қилган кишининг номидан ҳаж қилса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat