Ассалому алайкум! Биз яшаб турган туманда эски қабристон ерини аукцион орқали сотувга қўйилибди. Мен ўша ерни сотиб олиб ўз тадбиркорлик фаолиятимни амалга оширмоқчиман. Эски қабр ўрнидан фойдаланса бўладими? (50йилдан ошган энг охирги жасад қўйилганига) 1-2та тумандаги ёши улуғ инсонлардан маслахат сўрасам рад жавобини беришди. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Бизда ерлар ҳукуматники, хоҳлагандек тасарруф қилади. Сотиб олишингиз жоиз, аммо қабристон бўлган жой бошқа жойлардан фарқ қилиши аниқ. Валлоҳу аълам!