Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касбимдаги даромадим

17:57 / 16.01.2018 | Hayrulloh | 4316

Ассалому алайкум! Ман фармацевтика фирмасида агентман. Мани вазифам битта туманга бориб заказ олш учун дорихоналада айланиш. Ёз ойларида биза битта дорини фирмамиз 43000 сотардик. Бошқа фирмадигилар 35500. Энди бизани рақаботдош фирмада бу доридан қомаган хеч қайси фирмада бизада 5000та бор шуни 50000 қилиб сотвоммиз. Энди шу ишимиз жоизми? Биза ўзи буни 40000сўмга олганмиз яъни биза хеч кимда йўқлигида сотамиз диб омаганмиз. 43000дан 50000га кўтарлганини сабаби фирма директорига аён. Манга шу сотганларимдан фоиз чиқади. Топганим халолми? Махалламизда битта илмли киши гунох деди. Яъни хеч кимда йўқлигида тўплаб сотиш яхшимас деди. Буни биза тўпламадикку атайлаб, ўзи қимматлигига қобкетган. Жовобиз жуда зарур раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизларнинг жуда кўп ишингиз шариатга номувофиқ. Хусусан докторлар билан дорингизни ўтказиш учун қилган шартномаларингиз. Бу мижозлар ҳаққига хиёнат ҳисобланади. Қиммат сотиш шаръан жоиз бўлсада баракаси бўлиши учун мижозлар томонини ҳам ўйлаш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat