Ассалому алайкум! Аллоҳга шукурлар бўлсин, араб тилида ўқишни ўрганиб ўқий оладиган бўлдим. Ҳозир эса Қуръонни аудиоларидан фойдаланган ҳолда ўқишни бошламоқчиман ва ҳар бир саҳифа ўқиганимдан кейин албатта бир мутахассисга текширтириб олмоқчиман. Аммо бир танишим Қуръонни фақат ўша мутахассиснинг ёнида назорати остида ўқиш керак ва 2 қатор ўқиш учун ҳам 3-4 соатлаб вақт кетади деяпти, шу фикр тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳар кимнинг истеъдодига боғлиқ. Мутахассис билан маслаҳатлашинг. Телеграмда ҳам ўқиб берсангиз текшириб қўйишлари мумкин. Валлоҳу аълам!