Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сураларнинг фазийлати

00:00 / 20.07.2009 | eski savollar | 2493
Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари. Сизга "Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар" китобида ўқиганим бир маълумот ҳақида савол бермоқчи эдим. Унда айтилишича, Ясин сурасини давомли қироат қилувчи кишидан қабр азобини кўтарар экан (бу ҳадиснинг иснодлари берилмаган экан) ва яна худди шундай даража Мулк сурасини ўқиганларга ҳам берилиши зикр қилинган. Агар бундай даража бир қатор сураларни давомли қироат қилиш билан берилса, нима учун ўша сураларнинг барчасининг номларини келтириб қўя қолинмайди ҳадисларда?Бу сураларинг мунтазам қироат қилиниши кишининг қабрдаги ва охиратдаги ҳолатига қай даражада таъсир қилади?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сураларнинг фазийлати ҳақида фақат ишончли ҳадисларга ишониш лозим. Сиз айтганга ўхшаш ноилмий китоб ва манбаларда турли нарсалар асоссиз келтирилаверади. Бу борада “Тафсири Ҳилол” ва “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг баъзи жузларидан керакли маълумотларни олишингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat