Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен жума намозини ўқий олмаганим учун гуноҳкорманми?

12:33 / 03.03.2014 | Firdavsiy | 3096
Мени бири-бирига боғлиқ бўлган икки савол қийнаяпти. Шу ҳолатга ойдинлик кириб беришингизни илтимос қиламан, Роббим сиздан рози бўлсин. Саволларим қуйдагича. 1). Мен ҳозирда кореяда ишлаяпман. Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар бўлсинки, кундалик намозларни ўқишга ишхонамда имкон бор. Леким жума намозини ўқишга имкон бўлмаяпти. Яъни бир ойда икки ҳафта кундузи, икки ҳафта кечаси ишлайман. Тунги навбатчиликда ишлаганимда кундузи алҳамдулиллаҳ жума намозига вақтим бўлади. Бориб адо этаман. Лекин кундузи ишлаганимда ишдан рухсат беришлари қийин. Шу ҳолатда шарияти исломнинг ҳукми қандай бўлади. 2). Агар ислом менга ҳар қандай ҳолатдаҳам жума номозини фарз қилса ва мен буни адо қилаолмасдан яъни жумага бормасдан ишхонада пешин намози ўқиган ҳолатда пул тўплаб ҳажга борсам жоиз бўладими? Зотан бу давлатда ишлашимнинг асосий сабаби, ҳажга бориш жуда қулайлигидур. Ёки бу ҳолатда ватанимга қайтиш жоизми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва қиёматда муносиб тақдирласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Айтган ҳолат доимий бўлиб қолмаслиги керак. Сиз ўша ердаги Ислом ташкилотларига мурожаат қилинг. Улар сизга ёрдам беришади. Яъни, иш эгаси билан гаплашиб, жумага боришингизни ташкил қилишади. Ҳажга боришингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat