Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккинчи жамоат ҳақида

20:37 / 05.12.2015 | Bunyod399 | 3157

Ассалому алайкум! Йўл ёқасида бўлган масжидларда иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш мумкин, лекин бошқаларида мумкин эмас экан. Илмсизлигим учун узр сўрайман, аммо бунда қандай ҳикмат бор? Ваҳоланки шариатда ҳар бир ишда бир ҳикмат бўлади. Шунинг ҳикматини билмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/644-ikkinchi-zhamoat-a-ida

عن عبد الله بن مسعود قال : قال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم : " ليليني منكم أولو الأحلام والنهى ، ثم الذين يلونهم ، ثم الذين يلونهم ، ولا تختلفوا فتختلف قلوبكم ، وإياكم وهيشات الأسواق " .

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Менга сизлардан ақл эгалари бўлганлари яқин турсин. Сўнг уларга яқин бўлганлари. Нотекис турманглар. (Ундай қилсангизлар) қалбларингиз ихтилофга тушади. Бозордаги жамоат каби бўлишдан сақланинглар".

Ҳоким, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.
Шариатимиз улкан ҳикматларни инобатга олиб, беш вақт намоз, жума, икки ийд намозларини жорий қилган. Буларда бир маҳаллани, бир шаҳарни бутун бир мамлакатни Ҳажда эса бутун дунё одамларининг қалблари бир бўлиши бордир. Юқоридаги ҳадисдан сафнинг нотекислиги қалбларни бир-биридан нафратланашига олиб бориши тушунилмоқда. Жамоатни иккига бўлишда нима бўлишини тасаввур қилаверинг. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat