Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оқ бўлган фарзанд ҳақидаги ҳадис

21:26 / 12.08.2020 | Murodjon | 1498

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Албатта банда ота-онасининг иккиси ёки бири уни оқ қилган ҳолда вафот топса, сўнг фарзанд иккисининг ҳаққига дуо қилишда ва уларни мағфират қилишни сўрашда бардавом бўлса, ота-онасига оқ бўлган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни “ота-онасига яхшилик қилган” деб ёзиб қўяди” дедилар. Байҳақий ривояти.

 وأخرج البيهقي في الشعب عن الأوزراعي قال : بلغني أن من عق والديه في حياتهم ثم قضى دينًا إن كان عليهما، واستغفر لهما، ولم يستسب لهما كتب بارًا، ومن بر والديه في حياتهما، ثم لم يقض دينًا إذا كان عليهما، ولم يستغفر لهما، واستسب لهما كتب عاقًا 

Авзоий : “Ким ота-онасининг ҳаётлик даврида уларга оқ бўлиб, вафотларидан кейин бўлса ҳам ота-онасининг зиммасидаги қарзларини адо қилса ва Аллоҳдан уларни мағфират қилишини сўраса ва уларга ҳақорат олиб берадиган ишни қилмаса, “ота-онасига яхшилик қилувчилардан” деб ёзиб қўйилади. Ким ота-онаси ҳаётликларида уларга яхшилик қилса, сўнг вафот топганларидан кейин зиммаларидаги қарзларини адо қилмаса, гуноҳларини мағфират қилинишини сўрамаса ва уларга ҳақора олиб берадиган ишларни қилса, “ота-онасига оқ бўлган” деб ёзилади”. Байҳақий ривояти. Шу ҳадислар сахихми? Ҳақиқатдан ҳам ота она оқ қилиб вафот этса, сўнг ортидан Аллоҳдан мағфират сўраб дуо қилинса ота онага яхшилик қилувчилардан деб ёзиладими? Яъни оқлиги ўчириладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, солиҳ фарзандлар қаторига киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat