Ассалому алайкум! Мен яқинда жума марузасида майитни қабрга қўйганда юзини очмаслик кераклигини билдим. Шу вақтгача юзи очилиши жоиз деб билардим чунки ёши улуғлар ёки бўлмасам жанозани ўқиган одам юзини очдирарди сўраб суриштирсам айрим жойларда кўксигача очиб қўйишаркан. Саволим шундаки буни билмаган аммо кейин билган киши нима қилишини билмай қолади қилган ишини тузатиш керакми ёки ўз холича қолдириш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ўз ҳолича қолаверади. Бундай буёғига тўғри иш қилиш керак. Валлоҳу аълам!