Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳурлар ҳақида ҳадис

17:57 / 21.08.2020 | qori1985 | 1776

Ассалому алайкум! Бир хадисни ўқиб қолдим. Унда; Ҳурлар эрингизга қилаётган муомалангизни кузатиб боради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Аёл эрига бу дунёда озор бермасин. Акс ҳолда ҳур ийнлардан бўлган аёли шундай дейди: Аллоҳ жазолагур, унга озор берма! У ҳузурингда меҳмон, яқинда сендан ажраб бизга келади". Шу хадис сахихми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳасан ва далилликка ярайдиган ҳадис. 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تُؤْذِي امْرَأَةٌ زَوْجَهَا فِي الدُّنْيَا إِلَّا قَالَتْ زَوْجَتُهُ مِنَ الْحُورِ الْعِينِ: لَا تُؤْذِيهِ قَاتَلَكِ اللهُ، فَإِنَّمَا هُوَ عِنْدَكَ دَخِيلٌ يُوشِكُ أَنْ يُفَارِقَكِ إِلَيْنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ  

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг «ҳури ийн»дан бўлган хотини «Унга озор берма! Аллоҳ сени ҳалок қилсин! У сенинг олдингда қўноқ бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, биз томон жўнайди», дейдилар», деганлар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat