Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Имом Муслим раҳимаҳуллоҳдан келтирилган ҳадисда, Абу Ҳурайра (р. а) ривоят қилади, маъноси Пайғамбаримиз (с. а. в) уларнинг қўлларини ушлаганликлари ва етти ҳафта куни ва унда яратилган нарсалар ҳақида гап боради. Мана шу ҳадисни тушунтириб берсангиз. Ва яна Қуръони каримдаги Аллоҳнинг оламни олти кунда яратганлиги ҳақидаги оятлар билан қандай мунасабатда бўлишлигини тушунтириб берсангиз. Ушбу ҳадисда келтирилишича, ўсимликлар нурдан икки кун аввал яратилганлигини ҳам тушунмадим. Менга маълум нарса шуки, Қуръони каримда келтирилган оятдаги 6 кун, бу бизнинг кунимидаги вақт ўлчови эмас, Аллоҳ ва унинг Расули билгувчироқдир! Олдиндан раҳмат, Аллоҳ хизматларингиздан рози бўлсин!