- Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир нарсага қасам ичса-ю, сўнгида, иншааллоҳ, деса, батаҳқиқ, истисно қилган бўлади», дедилар». Насаий ва Абу Довуднинг ривоятида: «Ким қасам ичса-ю, сўнг истисно қилса, агар хоҳласа, қилади, хоҳласа, тарк этади. У қасамхўр бўлмайди», дейилган.Бу ердаги истиснодан мурод, иншааллоҳни қўшиб гапиришдир. Биров қасам ичса-ю, иншааллоҳ, демаса, қасамига амал қилиши лозим бўлади. Агар ўша одам қасамидан кейин, иншааллоҳ, деб қўйса, қасамига амал қилиш унинг учун ихтиёрий бўлиб қолади. У хоҳласа, қасамига амал қилади, хоҳласа, қилмайди.