Ассалому алайкум! Мен машинамни бир биродаримизга насия савдога келишган ҳолда сотганман у 2 ойлик тўловини қилди ва бошқа таклиф билан яни мен унга берган обший суммандан озроқ отиб берсам муддатидан олдин ёпишини айтди 3ойда ҳаммасини бераман дб таклиф билдирди. Шу ҳолатда икки томон келишиб барака қилсак жоизми
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингизнинг мошинангизни тақсит савдоси билан сотгансиз. Шунинг учун ё ҳамма пулини оласиз ёки байни бекор қилиб ҳамма пулингизни қайтариб оласиз ва янги бай қилиб савдолашасиз. Валлоҳу аълам!