Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рашк

11:36 / 25.08.2020 | Ҳадича | 1517

Ассалому алайкум! Бир яқин дугонам бор. Дугонам ибодатдаги, тақводор, ҳижобли аёл. Ўз оиласига содиқ, суннатга Қуръонга қўлдан келганича риоя қилиб яшайди. Унинг эри ўта рашкчи. Шу даражада рашкчики ҳаттоки ўз телеграм саҳифасига дугонамнинг рақамини улаб олган ва дугонам ким билан ёзишса ҳаммасини ўқийди. Мен ҳам тез-тез ёзишиб тураман. Баъзан аёлларга хос масалалар, иш борасида гаплашамиз ва табиийки унинг эри буларни ўқиб боради. Баъзида эса дугонамга иш юзасидан зудлик билан ҳал қилиниши керак масала бўйича ёзсам, дугонамнинг эри ўқийди дугонамнинг саҳифасида эса ҳат келгани кўринмайди. Шу сабаб ўртамизда баъзи келишмовчиликлар бўлиб қолади. Қўнғироқ қилсам дугонамнинг эри қулоғини тутиб эшитиб тураркан. Буни дугонам ўзи айтиб берган. Шу даражада ҳеч сабабсиз рашк қилишга шариатимиз нима дейди.? Бу нарса ўзаро муносабатларимизга ҳам таъсир қилади. Унинг эри шу канални кузатиб боради. Имкони бўлса оммага ҳавола этсангиз, бошқа шу каби оилаларга фойдаси тегса ажабмас.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр аёлини кимлар билан муносабатда бўлишини суриштириши керак. Бунга уни ҳаққи бор, лекин ўзи рухсат бериб қўйиб ҳамма муносабатларни тинглаши бу ўша эрни табиати бузилиб қолганлигига далолат. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: مَنْ تَسَمَّعَ إِلَى حَدِيثِ قَوْمٍ، وَهُمْ لَهُ كَارِهُونَ، صُبَّ فِي أُذُنِهِ الْآنُكُ، وَمَنْ تَحَلَّمَ بِحُلْمٍ كُلِّفَ أَنْ يَعْقِدَ شَعِيرَةً 

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Ким гаплашиб ўтирган қавмнинг гапига улар истамаган ҳолда қулоқ солса, (қиёмат куни) унинг қулоғига қўрғошин қуйилади. Ўзи кўрмаган тушни «Кўрдим», деб гапирган кишига (қиёмат куни) қилни боғлаш таклиф қилинади».
Шарҳ: 
Бир қавмнинг гапини уларга билдирмай, улар истамаган ҳолда эшитиб олиш жосуслик бўлади, бу эса Исломда жиддий жиноят ҳисобланади.
Кўрмаган тушни «Кўрдим», деб гапириш ҳам катта гуноҳ экан. Кўпчилик ўзини яхши кўрсатиш, бошқаларга тақводор, фазилатли қилиб кўриниш учун «Фалон-фалон тушларни кўрдим», деб гапиради. Бунинг қиёматдаги оқибати жуда ҳам оғир бўлар экан, Аллоҳ таоло Ўзи сақласин. (“Адаб ал-муфрад” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat