Ўша ишлар дийнимизда яхши ва савобли ишлар бўлса, ҳечқиси йўқ. Яхшилик қилганга яхшилик қилиш фазийлат. Аммо гуноҳ ишлар бўлса, мутлақо яқинлашмаслик керак. Мисол учун, баъзилар мен фалончиларнинг ароғини ичганман, мен ҳам уларга қуйиб беришим керак деган фикрда бўладилар. Бу каби гаплар нотўғри.