Ассалому алайкум! Хўжайнимла билан турмуш қуришимизга оналари рози эмасдилар, гарчи ибодатли одамлар бўлишса ҳам мани хеч қачон оналари кўрмаганлар, у оилада оналарини гаплари гап. Иккимиз хам ажрашган боши очиқ одамлар эдик, қўярга қўймай уйландилар, турмуш қурдик жуда катта ваъдалар берилган эди, энди оналари билиб қолиб дод-дод рози эмасман ажрашасан дедилар, хўжайним хам “онамни норози қила олмайман” деб жуда қийналвотилар, нима қилсак тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Гоҳида бир қадам орқага ташлаб кейин икки қадам олдинга ташлашга ҳам тўғри келади. Талоғини бер деб мажбур қилинганда бир оғиздан “талоқсан ин шаа Аллоҳ” деса онасини айтгани ҳам бўлади, талоқ ҳам тушмайди. Чунки “ин шаа Аллоҳ” сўзи “Аллоҳ хоҳласа” деган маънони билдиради. Аллоҳ эса бунга рози эканлиги аниқ эмас. Аммо талоқсан билан ин шаа Аллоҳ бир лафзда айтилиши шарт. Аввал талоқсанни айтиб, нафас олиб кейин ин шаа Аллоҳ ни айтса талоқ тушиб қолади. Қош қўяман деб кўзини ўйиб олиши мумкин. Валлоҳу аълам!