Ассалому алайкум! Онамни куп йиллардан буён қарзи бор кўп одамлардан. Албатта қарзини беради яна қарз бўлади. Охирги беш йилдан бери қарзларини беролгани йўқ. Онам шу одамлардан қарз олаётган вақтларида биз фарзандлари гувох бўлганмиз лекин биз қарз олмаганмиз. Онамни олган қарзлари учун бизлар фарзандлари хам жавобгар бўламизми? Онамни қарзлари учун бизлар хам гунохкор бўламизми?
– Ва алайкум ассалом! Мабодо онангиз дунёдан ўтиб қолса онангизни мулкида бўлган сизлар яшаб турган уйингизни сотиб бўлса ҳам тўлашингиз шарт. Валлоҳу аълам!