Ассалому алайкум! Ман супермаркетда катта сотувчи лавозимида ишлиман. Сотувчи қизлар кўп ҳаммасини юриш туришидан ҳаварим бор. Совчилар келади суриштириб қанақа қиз деб. 90% қизлар шу ердаги ишчи боллар билан гаплашган, юрган. Ман кўпига айтганман юрмаларин, гаплашмаларин деб. Билганини қилади. Ман кеган совчига нима деб айтишим керак? Ҳамасини боричами ёки? Совчиларга тўғрисини айтсам кегин ўша қизла мандан ҳафа бўп орқадан гап тарқатиб ўзимга тескари бўп қолади. Шунақа вазиятда нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Очиқ-ойдин “Мен бир нима деёлмайман мендан бошқасидан сўранг” деб тураверинг. Валлоҳу аълам!