Ассалому алайкум! Агар ота тўрт яшардан катта қизини қучоқлаб ўпса аёли билан никохи бузилармиш. Шу гап тўғрими? Мен қизимни қучоқлаб эркалардим, шу гапни эшитгунимча. Агар эркак қиз болани қучоқлаганда киндик остидан бир томир қимирласа тамом эр хотин никохи бузилармиш. Мен энди нима қиламан?
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарса бўлмайди асло қўрқманг. Сиз айтган нарса қиз ҳайз кўрадиган ёшда бўлса шундай бўлади. Валлоҳу аълам!