Ассалому алайкум! Хабарингиз бор бутун дунёда Совид-19 вируси тарқаб дунё аҳли синовли вақтларни ўтказмоқда. Шу жумладан, мусулмон диёрлари ҳам бундан холи эмас. Бу вирус касаллиги бизнинг оилани ҳам четлаб ўтмади. Мен ва аёлим касалланиб анча иситмалаб ётдик. Даволаш вақтида, мен "Иншааллоҳ соғайиб кетсак фақир-мискинларга бир қўй сўйиб гўштини ёки шу қўй қийматида пул эҳсон қиламан" деб ният қилиб назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ соғайиб анча яхши бўлиб қолдик. Кейин билсам, мен кўзлаган фақир инсонларнинг муҳтожлиги гўштга эмас, кўпроқ уларга пул зарур экан. Сабаби, фарзандларига янги ўқув йилига болаларига кийим, ўқув анжоми олиб бериш, кимдир уйидаги бемор кишини даволаш, доои-дармон, яна кимдир рўзғор камчилигини тўлдириш мақсадида уларга пул жуда зарур экан. Саволим: Назрдаги ниятимни ҳисобга олиб, ўша фақир инсонларга гўшт эмас, пул қийматида назр эҳсон қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Назирингизни адо қилинг. Яна касал бўлиб қолсангиз нима қиласиз? Валлоҳу аълам!