Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суюнчи порами

19:55 / 27.08.2020 | domenus | 2071

Ассалому алайкум! Ҳозиргача кўп ОАВ ларда туғруқхоналарда дояларга бериладиган “суюнчи”ларни “пора” дейишади. (Масалан Телевизордаги информатион дастурда “Туғруқхоналардаги порахўрликка қачон барҳам берилади” сарлавҳали видеоролик оммага ҳавола этилган. Унда чақалоқ туғилганда дояларга берилаётган суюнчи пуллари ҳамда уларни олиш қораланган ва танқид остига олинган эди.) Лекин, ҳатто пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаллам туғилганларида ҳам суюнчи берилган экан. Суюнчи олиш ҳалолми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта фарзанд кўрган инсон қувонганидан кўнглидан чиқариб бирор нарса берса буни ҳеч ким маломат қилмайди. Лекин доялар қароқчилар даражасига етиб қолди. Ҳатто бир доя ойнадан чақалоқни отасига кўрсатиб суюнчи оламан деб чақалоқ қўлидан сирпаниб тушиб мажруҳ бўлган ҳолат ҳам бор. Суюнчи берадиган аҳволда кўрилмаганларнинг шикоят қилган хотинлар қанча. Ўзи бир ўлимдан қолиб ётган бўлса, суюнчи бермасакан деб ўз ҳолига ташлаб қўйилса. Ойлиги оз бўлса қолганлар ҳам ўшандек оз ойликка ишлашмоқда.  

عن عمرو بن يثربي  رضي الله عنه  قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لا يحل مال امرئ مسلم , إلا بطيب نفس منه  

Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти.
Кимга ишингиз тушса суғириб олаверса қандай қилиб уни олганини пора деб бўлмайди? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat