Ваалайкум ассалом! Жоиз ёки ножоизлик даражасига келсак, жоиз. Диндор мусулмон учун имкони қилса ундай жойларда ишламаслиги керак. Токи ўша нарсаларни истеъмол қилаётганларга ёрдамчи бўлмаслиги ва уларга бўлган нафратини изҳор қилиши учун. Оладиган маошни ҳалол савдонинг пулидан олиш керак. Агар ўша ичимликларнинг пулидан оладиган бўлса уларга олиш жоиз бўлмаганидек сизга бериш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!