Ассалому алайкум! Бир савдогар одам бошқа бир савдогар одамни молини баҳолаб нарҳини келишиб озроқ олдиндан пулини ҳам бериб қўйган эди(заклад). Савдогар одам эртаси куни борса молни эгаси молни бошқа одамга сал қимматроғига бериб юбориб биринчи ҳаридорни олдиндан тўлаган пулини қайтариб берибди. Бу вазиятда биринчи ҳаридор қандай йўл тутиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Сотиб олган нарсасини талаб қилиши керак. Валлоҳу аълам!