- Ва алайкум ассалом! Сиз ижара деб келтирган нарса насияга бўлиб-бўлиб тўлаш дейилади. Ижара буткул бошқа нарса ҳисобланади. Шариат инсонни оғзидан чиқаёрган сўзга шунчалар катта эътибор қаратдики икки бир бирига бегона эркак ва аёл икки гувоҳ олдида “Бағишладим” ва “Қабул қилдим” деса ҳаром ҳалолга айланади. Буни акси “талоқсан” деса ҳалол ҳаромга айланади. Аллоҳ таоло инсондан чиқадиган ҳовурга ҳам ҳукм тайин қилган. Орқасидан ел чиқса таҳорат синади. Айни шунингдек насияга сотишни савдо бўлгани учун жоиз деди, қарзга пул олиб устама тўлашни рибо деди. Шариат бу, Аллоҳ таоло айтган ҳар бир нарсага итоат қилиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!