Ассалому алайкум! Қарз беришда сарфланган харажатни олиш тўғрими? Масалан электрон тўлов тизими орқали пластик картасига пул ўтказиш орқали қарз беришда, электрон тўлов тизими хизмат ҳақи олади(Тўлов суммасидан 0.5%, 1%,..). Электрон тўлов тизими олган хизмат ҳақи кимни бўйнида?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Талаб қилган томоннинг зиммасига. Масалан бир киши сотиб олди, сотиб олган нарсасига пул тўлади. Тўловчининг зиммасига. Валлоҳу аълам!