Ассалому алайкум! Биз оилада икки ўғилмиз ўзим андижонданман. Акам ҳозир тошкентда. Мен эсимни таниганимдан буён, мактаб пайтида ҳам коллеж пайтида ҳам та‘тилда ва дарсдан сўнг дадам билан қурилишда ишлаганман. Университетда ҳам дарсдан кейин ва та‘тилда ҳам ишлаганман стипендиямни ҳам улар оларди. Ҳозир мактабда ишлайман ҳозир ҳам шу аҳвол. Шу пайтгача дадамдан ишлаган пулларимни ўзимга сўрамаганман. Ҳозир мактабда замон талабида ишлаш учун анча мунча чиқимлар бор компютер олиш керек ва ҳ.к . Лекин дадам мени тушунмаяпти. Пулимни сўрасам ҳозирдан меники сеники қилиб ажратябсанми деб хафа бўлади. Акам эса ёшлигидан ишлаган пулини тийинигача олар эди. Акам тошкентда ўқиган пайтларда унга пул жўнатиб турган. Ўқишга киришида ҳам анча пул сарфлаган. Мен ўз билимим билан ўқишга кирганман. Ўтган йили акамни уйлантирдик. Акам дабдабани ҳуш кўргани учун тўйдан 20млн қарз билан чиқдик. У қарзни ҳам дадам билан мен уздик. Энди қазрзлар деярли узилди. Саволим мен ишлаган пулимни дадамга бермасликка ҳаққим борми. Ўзи мени пул қизиқтирмайди. Фақат ҳозирги замонда ўз устимда тинимсиз ишламасам замон билан ҳамнафас бўлиш жуда қийин. Аждодларимизга муносиб ворис бўлиш, ҳеч бўлмаса шундай инсонларни тарбиялаш ниятидаман. Соҳам (физика)ни ривожи учун боримни беришга тайёрман. Фақат ҳамма нарса моддиятга бориб тақалади. Ниятимни амалга ошириш учун дадамга ишлаган пулимни бермасликка ҳаққим борми. Ёки шунчаки эски усулда ўқитувчилик қилиб дадамга рўзғорга ёрдамлашганим афзалми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаммасини беришингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!