Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

12:47 / 21.06.2019 | Ummuqamariddin | 2633
Ассалому алайкум! Эрим чет элда ишлаган пайтлари смс орқали ёзишганларимизда жанжаллашиб қолсак эрим "Кет", "Сен билан ажрашаман, бунақа яшаб бўлмайди", "Йўқол уйингга" каби гапларни айтган. Бундай ҳолат 4-5 мартача бўлган. Аниқ эслай олмаймиз. Эрим ўша пайтда бу каби гапларни айтаётганда нияти қўрқитиб қўйиш, шундай десам қани нима деркин деган ўй билан айтган экан. Бир сафарги жанжалда уйимга аразлаб кетиб ҳам қолганман. Эрим кетиш арафасида "Билиб қўй, кетсанг қайтиб олиб келмийман" деган. Лекин бир ҳафталардан кейин олиб келган. Эрим талоқ ва уч талоқ сўзларини айтиш нақадар даҳшатли нарса эканлигини билади, ҳар қанча жаҳли чиқадиган вазият бўлса ҳам буларни ишлатмайди, лекин ҳозирги кунда интернетда ўқияпман, Уйингга кет, йўқол каби сўзлар билан ҳам талоқ тушаркан. Энди бизнинг ҳукмимиз қандай? Илтимос аниқ қилиб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта эрнинг ниятига қаралади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat