Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саломга олик олмаса

12:54 / 28 август | Abdulloh | 414

Ассалому алайкум! Саломимга алик олмайдиган инсонларга атайлаб салом бериб уларни ва ўзимни гуноҳкор қилиб қўймайманми? Ахир саломга алик олиш фарзку.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтимоли бўлса салом бермай қўяверинг. Мабодо сизни саломингизга кимдир алиқ олмаса асло хафа бўлманг. Чунки улардан кўра дуолари мустажоб бўладиган фаришталар албатта саломингизга алик олишади. 

وَإِنْ سَلَّمَ عَلَيْهِ فَأَبَي أَنْ يَقْبَلَ تَسْلِيمَهُ وَسَلَامُهُ، رَدَّ عَلَيْهِ الْمَلَكُ، وَرَدَّ عَلَى الْآخَرِ الشَّيْطَانُ 

Муъозадан ривоят қилинади:
«Агар бири салом берса, иккинчиси унинг саломига алик олишдан бош тортса, салом берганга фаришта алик олади. Алик олишдан бош тортган одамга эса шайтон гапиради». 

عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: إِنَّ السَّلَامَ اسْمٌ مِنْ أَسْمَاءِ اللهِ، وَضَعَهُ اللهُ فِي الْأَرْضِ، فَأَفْشُوهُ بَيْنَكُمْ، إِنَّ الرَّجُلَ إِذَا سَلَّمَ عَلَى الْقَوْمِ، فَرَدُّوا عَلَيْهِ، كَانَتْ لَهُ عَلَيْهِمْ فَضْلُ دَرَجَةٍ، لِأَنَّهُ ذَكَّرَهُمُ السَّلَامَ، وَإِنْ لَمْ يَرُدَّ عَلَيْهِ رَدَّ عَلَيْهِ مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنْهُ وَأَطْيَبُ  

Абдуллоҳ(ибн Масъуд)дан ривоят қилинади:
«Албатта, Ас-Салом Аллоҳнинг исмларидан биридир. У Зот уни ер юзига қўйгандир. Уни ўзаро кенг тарқатинглар. Бир киши бир қавмга салом берса ва қавм алик олса, (бунинг) улардан даражаси афзал бўлади. Чунки бу уларга Саломни эслатди. Агар унга алик олинмаса, унга улардан яхшироқ, покроқ зотлар алик олади».
Шарҳ: Мўмин-мусулмонлар бир-бирлари билан мудом саломлашиб юришса, Аллоҳ таолонинг исмларидан бирини ер юзига тарқатган бўлар эканлар ва шунга яраша ажр олишар экан.
Биринчи бўлиб салом берган киши доимо афзал бўлади. Чунки у аввало салом берганлик фазлини олади. Кейин салом берилганларга эслатма ҳам берган бўлади.  (Ал-Адаб ал-Муфрад). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat