Ассалому алайкум! Мен мусофирман, мусофирда юриб бир аёлга уйландим, никох ўқилди, лекин мени ўз юртимда хотиним бор эди. Албатта бу сир эмасти 2-уйланятип хаммасини айтканман, у рози бўлган ва яшашти бошладик. Никохдан олдин роса ўйландим қисқаси минг ўлчап бир кестим, Аллоҳга таваккал қилип уйландим чунки вақтинча уйланиш эмас ёки нафсим учун эмасти. Яна у аёл бошқа бир мусулмон бўлмаган одам билан яшаган экан. Уларга хам қарамадим, хаммаси яхши эди лекин бора бора биринчи хотинимдан рашқ қила бошлади. Яхши гапирдим ёмон гапирдим қисқаси тушинтиролмадим. Охири тез-тез урушип кетип турдик қаттиғам тегдим фойдаси бомади. Биркун ўзи талоғими бер деп турип олди аччик устида ха бўпти унда, сенга шунақа деп айтдим. Лекин мени кўнглим бор эди. Бир паста келиштик товба қилдик яшайвердик интернетдан эшитдим ютубдан ўзимга йўл топканде бўлдим, лекин яхши бопкетмади. Бу сафар жахл чиқти сенга уч талақ девордим. Шундан бери отдельно яшаяпман, лекин юрак ғаш. Бизга энди қайта йўл йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ деган бўлсангиз уч талоқ тушади. Учталоқдан кейин бирга яшашга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!