Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат бузуладими

13:14 / 29.08.2020 | Jamshid Mingboyev | 2716

Ассалому алайкум! Менда простата бези шамоллаши бор, мен номозда бардавом бўлишни ҳоҳлайман, лекин таҳорат қилгандан сўнг ҳам сийдик келганлик ҳисси бўлади. Худди сийдик келиб тургандек, яъни сийдик томчилаб келиб қолади. Мен тахоратим бузилганидан иккиланаман кўпроқ айни номоз ўқийдиган вақтда шунақа бўлади. Мен бунақа вақтда қандай йўл тутсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз жинсий аъзоларни юваверманг. Салфеткада қуритиб, таҳорат олиб  намозларни ўқийверинг. Албатта даволанинг ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat