Ассалому алайкум! Мен дўстимга тижорат қилиши учун 4000$ берганман. У менга тижорати учун берган маблағимни хамда у маблағга қўшимча 4 та қўй беришлигини вада қилган. Устоз мен ундан олаётган қўйларим халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Шариатимизда “алғунму бил ғурми” яъни “фойда риск эвазига қурилади” деган қоида бор. Яъни ҳамма вақт фойда кўриш ёки кўрмаслик риски бўлиб, фойда кўрилгандагина фойда олиш керак. Пулни қарзга бериб, зиён кўрсанг пулга куяман деган рискни бўйнига олмасдан фойда кўрсанг ҳам зиён кўрсанг ҳам ёки қанча фойда кўрсанг ҳам менга фарқи йўқ, берган қарзим айни ўзи ва яна устамаси билан қайтиши керак – дейиш юз фоиз судхўрдир. Валлоҳу аълам!