Ассалому алайкум! Мени бир синфдошим бор, у маишат ва дунёни танлаган, дўстлар орасида шариат, дин, намоз ҳақида сўз очсам ёқмайди ақилли деб мазхара қилишни, олдин ким эдинг-у, хозир кимсан деган маънодаги гапларни бошлайди. Инкор қилмайман аввал мен хам ичкиликлар ичиб, сигарет ва чилим хам чекар эдим, аммо Аллоҳ менга тавфиқ бериб бу харом ишларни ташладим ва ҳидоят сари йўл олдим. Шу қаторда дўстларимни хам ҳидоят сари етакламоқчи бўлсам ўша синфдошим куракда турмайдиган фахш сўзлар билан сўкиниб хақорат қилишни бошлаб кетди. Охири бунга чидай олмай Аллоҳга қасамки сендай синфдошим хам дўстим хам йўқ мени умуман безовта қилма деб айтдим. Бў айтган гапим тўғрими? Уларнинг орасида нотўғри фикрлайдиганлар хам бор ароқ қўйилган дастурхон устига бормайман десам нима фарқи бор сен ичмайсанку барибир сенга нима зарари тегади ўзинга тўғри бўлсанг бўлдида келавер дейишади, мен уларнинг орасида ўтирсам ичганлик хукми менга хам ўтишини тушунтирсам тан олгилари келмайди. Устоз бундай дўст ва танишлардан воз кечсам тўғри қилган бўламанми?
2). Ишхонамда бир хамкасбим бор у билан рибо хусусида тортишиб қолдик. У телефон савдоси билан шуғулланади. Унинг ўзи янги телефонлар сотиб олиб кейин устига маълум миқдорда фоиз қўйиб бўлиб беришга сотади. Унинг айтишича вилоятимиз бош имом хатининг шахсан ўзидан маслахат сўрашганда “Агар ўз пулингизга махсулотни сотиб олсангиз, кейин у махсулотни устига хоҳлаган фоизингизни қўйиб бўлиб беришга сотсангиз бўлади” деб айтган экан, мен бу бўлмаган гап бу айнан рибо ва бу харом қилинган амал деб айтдим. Шу хусусида ойдинлик киритиб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри.
2). Нотўғри айтибсиз. Нақда арзонга олиб насияга қимматга сотиш шаръан жоиз. Валлоҳу аълам!