Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром товуқ гўшти бор овқатни сувини ўзини ичиш

08:35 / 16.03.2019 | Фотимахон | 2667
Ассалому алайкум! Бир оиланинг қиз фарзандиман. Рўзғорга аралашолмайман. Уйдагилар олиб келган нарсаларидан овқат пишираман. Муаммо шундаки, бизнинг катта оилада ҳамма қариндошлар ҳам дин аҳкомларига тўлиқ риоя қилишмайди, афсус. Онам билан тушунтирсак ҳам наф йўқ. Шу сабаб ҳаром нарсалар ҳам рўзғорга аралашади. Масалан, ҳозирги бозор ва супермаркетларда сотилаётган товуқ гўшти. Улар қай тарзда ўлдирилаётгани сир эмас. Биз “бисмиллаҳ” билан сўйилганлари ҳам сотувда бор, ўшаларни олинглар деймиз, аммо ҳали ундайидан сотиб олишмади. Ҳар сафар товуқ гўштидан овқат пишираётганимда қийналаман. Ўша ҳаром аралашган таомни мен пишириб уларга тортаётганимдан. 1) Мен ва онам товуқ гўштини ажратиб таомнинг қолганидан тановвул қиламиз. Шундай қилсак ичимизга ҳаром луқма тушишидан ўзимизни сақлаган бўламизми? 2) Шу каби ҳаром луқма аралашган таомларни пиширишимда гуноҳкор бўламанми? Олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Гўшти солинганидан кейин таомнинг қолганини ҳам нопок қилади. 

2). Мажбур ёки мажбур эмаслигингизни сиз ўзингиз ҳал қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat