Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам Роббимга керак экан олиб кетди

00:09 / 01 сентабрь | Парвина | 472

Ассалому алайкум! Яқинда Отам оламдан ўтилар инсульт булдилар. Шунча йилдан бери биринчи марта Отам рузанинг 1кунидан намоз укишди бошладилар. Отамга ва Онамларди намоз укишларига сабабчи булганман. Рузада давления баланд булди 2 ой бир жойда ëтиб колдилар. Угил фарзантлари йук 2та кизлари бор. Отамга россаям яхши карадик, лечения килдик дардларига шифо топишга харакат килдик Роббимга керак эканлар обкети. Узим олдиндан динга каттик киришганман. Отам учун Курьон бахшида килдим, зикр, хавл намози, , саловат, садака киляпам. Лекин Отамди тушимда куришни ахволарини билишди хохлар эдим. Эртаю кеч Роббимдан зора киляпам холатларини билай менга айëнкилгин деб. Азиз хурматли Устоз менга ëрдам берворинг халоватим йук яна нима килсам булади. Отамдан хавотир оляпам. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало отангизни Роббимга керак экан дейишингиз нотўғри эътиқод. Аллоҳ ҳамма нарсадан беҳожат Зот. Халқимизда шу гап юради, лекин бу бузуқ эътиқод. Буни тўғрилашимиз керак. Сиз айтган ҳавл намози ҳам йўқ. Сиз аҳволини билишга қизиқманг, мабодо Аллоҳ сақласин дўзахда деса ҳаётингиз татимайди, охирги нафасингизгача азобда ўтасиз. Ундан кўра яхши амалларда бардавом бўлиб, Аллоҳдан мағфират қилишини сўранг. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إن الرجل لترفع درجته في الجنة فيقول: أنى لي هذا؟ فيقال: باستغفار ولدك لك صحيح الجامع 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг жаннатда даражаси кўтарилиб қўйилади. Шунда у бу мен учун қаердан ҳосил бўлди? – дейди. Фарзандинг сени ҳаққинга истиғфор айтгани учундир – дейилади”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat