Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешин намозининг 4 ракаатлик суннати

19:34 / 13.01.2014 | Abdulloh | 4005

Ассалому алайкум!
устоз, мен ҳозирда сафардаман. Буерда ҳар хил дин вакиллари, ҳар хил мазҳаб вакиллари топилади. Сўрамоқчи бўлган нарсам шуки, пешин намозининг 4 ракаатлик суннатини баъзи бир диндошлар 2 марта 2 ракатдан ўқишади. Уларни айтишича ҳеч бир ҳадис йўқ эмиш 4 ракат ўқишлик ҳақида. Мен ўзим билмаганим учун буни сиз устоздан сўрашни тўғри деб билдим. Илтимос, шу ҳақида маълумот беринг, устоз. Излаш хизматидан бу каби саволни топа олмадим, агар эътиборсизлик қилган бўлсам узримни кабул этинг, олдиндан ташаккур!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1112/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга пешиннинг фарзидан олдин ва кейин икки ракат намоз ўқидим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

(Ҳанафия мазҳабида бунинг муқобилидаги 1114-рақамли саҳиҳ ҳадисга амал қилинади. Яъни фарзидан олдин тўрт ракат, кейин икки ракат суннат ўқилади. -Тарж...)

 

1113/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат суннат ўқишни ҳеч тарк қилмас эдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1114/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат суннат уйимда ўқиб, кейин одамларга тўрт ракат фарзини ўқиб берардилар. Сўнгра яна кириб икки ракат суннат ўқирдилар. Ва шом намозини ҳам одамларга ўқиб бериб, кейин уйимга кириб, икки ракат суннатини ўқирдилар. Ва хуфтон намозини ҳам одамларга ўқиб бериб, икки ракат суннатини ўқирдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1115/4. Умму Ҳабибадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки пешин фарзидан олдин тўрт ракат суннат ва кейин тўрт ракат суннат ўқишда бардавом бўлса, Аллоҳ унинг дўзахда абадий қолишини ҳаром қилади», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

(Ҳанафия мазҳабида бу ҳадиснинг ўрнига бундан олдинги саҳиҳ ҳадис ихтиёр қилинган. – Тарж.)

 

1116/5. Абдуллоҳ ибн Соибдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в.  қуёш заволга келганидан кейин пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат суннат ўқирдилар. Ва яна у зот: «Албатта, бу бир фурсатки, бунда осмон эшиклари очилади. Менинг солиҳ амалларим мана шу пайтда кўтарилишини яхши кўраман», дердилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

1117/6. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат суннат ўқимаган бўлсалар, кейин ўқиб олардилар. Имом Термизий ривоятлари.

http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=5&s_id=457

" target="_blank" title="http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=5&s_id=457">http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=5&s_id=457

">http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=5&s_id=457">http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=5&s_id=457

Топ рейтинг www.uz Openstat