- Ва алайкум ассалом! Ота-онасига Чирчиқ вақтинчалик туриш жойи ҳисобланади. Улар у ерда 15 кеча кундуздан кўп туришни ният қилган бўлишса муқим ҳисобланишади. Биродарингиз Марғилондан Чирчиққа келаётганида энг ками 15 кеча кундуз туриб кейин Тошкентга келадиган бўлса, Чирчиқда ҳам, Тошкенда ҳам намозларини тўлиқ ўқийди. Чунки Чирчиқда муқимга айланади, Тошкентга келганида эса орадаги масофа сафар масофаси бўлмагани учун ватани иқомаси ботил бўлмайди. Ўқиш мобайнида Марғилонга бориб келадиган бўлса, Чирчиқда ҳам, Тошкентда ҳам қаср ўқийди. Чунки у келаётганида хафтанинг баъзи кунлари Чирчиқда, баъзи кунларини Тошкентда туришни ният қилган бўлади. Бир вақтда икки жойда туришни ният қилиши билан муқим бўлмайди. Валлоҳу аълам!