Ассалому алайкум! Мусулмон эр муслима йўлини фарзи кифоя бўлган ибодатларга мажбурлаши ҳақида динимизда қандай маълумотлар бор? Савол-жавоблар орасидаги бундай ҳадислар ўқидик: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ кечасида туриб намоз ўқиган ҳамда аёлини уйғотган, агар бош тортса юзига сув сепиб уйғотган кишини раҳм қилсин. Аллоҳ кечасида туриб намоз ўқиган ҳамда эрини уйғотган, агар бош тортса юзига сув сепиб уйғтган аёлни раҳм қилсин” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бамдоднинг икки ракъат суннатини ўқиганларидан кейин мен уйғоқ бўлсам мен билан суҳбатлашардилар. Уйғоқ бўлмасам ёнбошлар эдилар". Муслим ривояти. Шу ҳадислардан кандай хулоса қилсак тўғри бўлади? Ибодатларга мажбурлаш даражаси қандай булиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Узоқ йиллик тажрибамизга кўра мажбурлашдан аввал меҳр бериш керак экан. Сиз айтган амалларга мажбурлаш йўқ, тарғиб қилиш бор. Валлоҳу аълам!