Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшничилик ҳақлари

22:58 / 12.09.2020 | Azamjon | 1218

Ассалому алайкум! Қўшнимизни уйига газ кирган, ошхонаси ва газ плитаси хам бор, газга тўлашга имкони хам бемалол етади. Аммо тез тез базида хар кун, базида кун ора ховлисида ўтин ёқиб ўчоқда овқат пиширади. Шу пайт бизни уй тутун ва ўтин хиди бўлиб кетади. Димоқлар ачишиб жуда озорланамиз. Базида ховлидаги ювилган кирларга, уйларини ичига тутун хиди ўрнашиб қолади. Мен билан бир девор қўшни, уйи менга нисбатан деярли қибла тарафда жойлашган, шамол қибладан эсиши туфайли тутун ва ўтин хиди бизни ховлимизни эгаллаб олади. Қўшнимни шу иши тўғрими. Қўшнимга вазиятни тушунтириб бу ишингизни қилманг деб огоҳлантирсам, бу ишим тўғрими. Ёки сабр қилиб яшайверганим тўғрими.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон бу дунёга бир марта келади. Шуни жуда кўпчилик нотўғри суистеъмол қилади. Ҳамма шу бирмарталик дунёда хоҳлаганимдек яшаб оламан деб ўйлайди. Биз сизни қўшнингизни ҳолатини билмасак қандай қилиб уни айблашимиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк сифатларидан бири таҳаммул эди. Яъни озорларга сабр қилиш. Балки сизни шу ишингиз Аллоҳнинг наздида улкан раҳматига эришиш, гуноҳларингизни мағфиратига сабаб бўлиши мумкин. Агар сизга жуда ҳам қаттиқ озор етаётган бўлса, ҳикмат ва юмшоқлик билан тушунтириб кўринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat