Ассалому алайкум! Мендан хотиним уйида қолишини сўраб: "уйимда бир кечага қолсамчи?" деганда мен жаҳл устида: "балким бутн умрга қоларсан" дедим ва ўша кунгача орамизда низо чиқаётгани сабабли яшамаслик ниятида айтганман деб гумоним ғолиб келди. Саволим: Агар бу жавобимни гумон, ноаниқлик маъносида қабул қилинса талоқ тушмас экан, агар таъкид маъносида бўлсачи?(яъни бир киши "тезроқ бўлақол"ни ўрнига "балким тезроқ бўларсан"ни ишлатиши мисолида қаралса) Бир илмли киши "балким" деган сўз борлиги учун талоқ тушмаган деб жавоб берди. Асл ҳукм қанақа?
– Ва алайкум ассалом! Ўша сўзни айтаётганингиздаги ниятингиз ўзингизга маълум. Дарҳол талоқ тушишини ният қилиб айтган бўлсангиз талоқ тушган. Талаффуз қилиш вақтида ҳеч қандай ният қилмай, талаффуздан сўнг талоқ фикри келган бўлса талоқ тушмаган. Валлоҳу аълам!