Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оммаага ошкор қилинмаган никоҳдан булган боланинг ҳукми қандай?

00:00 / 02.03.2010 | eski savollar | 3248
Ассалааму алайкум, Шайх жаноблари! Ман бир аёлни биламан, йигирма йил аввал эрлари вафот этган, икки фарзандлари бор, анча wақт турмуш қурмай юрдилар, фарзандлари ҳам ҳозир катта булиб, угил уйлантириб, неварали булганла, охирги йилларда согҳлиқлари туфайли докторлар эрга тегиш зарурлигини айтишгач, бир эркак билан никоҳ уқитишди, у аёлнин яқин қариндошлари: опа сингиллари бу никоҳни билишарди, лекин қуни қушнилар билишмасди, хуллас, қасддан яширилмаган эсада, оммага малум қилинмаган никоҳ эди. у эркакнин ҳам биринчи аёли бор эди, у аёл эллик ёшларга кириб қолгани учун докторлар ҳомила булмаслигини айтишганди. энди у аёл ҳомиладор булиб қолганини сезибди, бола турт ёки беш ойлик булганга ухшаркан, оммага малум қилинмаган никоҳдан булган бу боланинг одамлар наздида валади зино деган номи булмасмикан, бу аёлни эрга текканини маҳалла кой билмайди ҳам, Бу хотин бола булишидан умид ҳам қилмагани учун, ҳамда солигим учун деб эрга теккани учун энди нима қилсам экан, никоҳимни ҳозир ошкор қилган тақдиримда аҳм бола турт беш ойларда тугилса нима деб уйлашади, деб хавотир олади, болани олдириб ташлашликдан қурқяптила. шунга сиз нима маслаҳат берасиз, энг тугҳри юлни курсатасиз, деган умиддамизАссаламу алайкум

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қариндошларнинг билгани етади. Ҳамма никоҳни билиши шарт эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat