Ассалому алайкум! Мен ўқитувчи бўлиб ишлайман, биламан аёл кишининг ойликида эрнинг ҳаққи йўқ, лекин мени турмуш ўртоғим пластик карточкамни олиб қўяди, бермасан уйда жанжал бўлади. Мен нима деб ният қилай савоб бўлиши учун фарзандларим учун эҳсон деганим яхшими ёли бошқача ният қилайми? Эримга охиратда жабр бўлишини ҳам хоҳламайман.
– Ва алайкум ассалом! Агар ўша пулни оила ишига ишлатса, мандан эҳсон денг. Валлоҳу аълам!